Netflix платформасида «Joze Mourino. Ўзига хос» филми премераси 11 август куни - дейилади сервиснинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида. Филм замонавий футболнинг энг буюк вакилларидан бири ҳисобланган португалиялик мураббийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.
Лойиҳа яратувчилари Моуринио фаолиятининг бунгача номаълум бўлган эпизодларини, шунингдек, машҳур футболчилар билан эксклюзив интервьюларни тақдим этишга ваъда беришмоқда. Иштирокчилар орасида сэр Алекс Фергюсон, Жон Терри, Икер Касиляс, Златан Ибраҳимович, Дидие Дрогба, Марсело, Самуэл ЭтоО, Хавер Занетти, Фрэнк Лемпард ва Петр Чех бор.
Филмда Моуринионинг асосий муваффақиятлари, жанжаллари ва афсонавий футболчилар билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, у қандай қилиб «Ўзига хос» лақабини олгани ҳақида ҳикоя қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 11 июн куни Мадриднинг «Реал» клуби Жозе Моуринионинг бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилганди. У билан тузилган шартнома 2029 йил июнигача мўлжалланган.