Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема Зинедин Зидан бош мураббий этиб тайинланганидан мамнун эканини билдирди.
RMC Sport хабарига кўра, Бензема франциялик мутахассисни афсона деб атади ва у билан яқин муносабатда эканини таъкидлади.
«У афсона. Мен учун у акамдек инсон. Франция миллий жамоаси бош мураббийига айланганидан жуда хурсандман», — деди Бензема.
Қайд этилишича, Зинедин Зидан Франция футбол федерацияси билан 2030 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Зидан аввал «Реал»ни икки даврда бошқариб, клуб билан икки марта Ла Лига ва кетма-кет уч марта УEФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.