Франция миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Зинедин Зидан ўз қўл остидаги жамоанинг ўйин услуби ҳақида фикр билдирди.
Мутахассиснинг айтишича, унинг футбол фалсафасини бир неча сўз билан тушунтириб бўлмайди ва бу услубни мухлислар яқин орада майдонда кўришади.
«Яқин орада менинг услубимни кўрасиз. Сентябр ойида матбуот анжумани ўтказамиз. Мен учун футболнинг энг муҳим жиҳати — гол уриш. Мен 25 йил Испанияда яшадим ва бу нимани англатишини яхши биласиз. Майдонда етакчи эдим, энди эса мураббий сифатида тажрибам билан етакчилик қиламан», — деди Зидан.
Франциялик мутахассис, шунингдек, жамоа унинг бошқарувида аввалги даврдан фарқли услубда ишлашини таъкидлади.
«Биз бошқача ишлаймиз. Дешам — бу Дешам, Блан — бу Блан, Зидан эса Зидан. Мен ўзим энг яхши биладиган ишни қиламан. Франция миллий жамоаси ғалаба қозонишда давом этишини истайман», — дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, Зинедин Зидан 28 июл куни Франция миллий жамоаси бош мураббийи этиб расман тайинланди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади