Килиан Мбаппе Франция миллий жамоасининг янги бош мураббийи қўл остида ҳам жамоа сардори бўлиб қолади. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.
Бугун, 28 июл куни Франция футбол федерацияси матбуот анжумани ўтказади. Унда федерация президенти Филипп Диалло миллий жамоанинг янги бош мураббийи номини эълон қилади.
Қайд этилишича, бу лавозимга Зинедин Зидан тайинланади. Зидан миллий жамоада ўз услуби ва ғояларини жорий этишни режалаштирмоқда.
У таркибга янги футболчиларни жалб қилишни истаса-да, Килиан каби етакчиларга ҳам таяниш ниятида. Зидан Мбаппени узоқ йиллардан бери яхши танийди.
Қолаверса, 27 ёшли ҳужумчи сардорлик боғичини ўзида сақлаб қолади. 54 ёшли мутахассис Килианни жамоа сардори сифатида кўришни истайди, чунки улар бир-бирига юқори баҳо беради ва доимо ўзаро ҳурматда бўлиб келган.
Аввалроқ Мбаппе мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айлангани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади