«Манчестер Сити» ҳимоячи Йошко Гвардиол билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Янги келишувга кўра, Хорватия миллий жамоаси футболчиси 2031 йилнинг ёзига қадар «шаҳарликлар» сафида тўп тепади.
Қайд этилишича, ёзги трансферлар ойнаси давомида Гвардиолга Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ янги шартнома билан футболчининг келажаги расман ойдинлашди.
Маълумот учун, Йошко Гвардиол 2023/24 йилги мавсумдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепмоқда. Ўтган мавсум АПЛда 18 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади