Бу ҳақда Sky Sports News хабар берди.
Манбага кўра, ҳимоячи Люка Дин «ПСЖ» футболчисига айланди.
Маълумотларга кўра, Франция чемпионлари унинг «Астон Вилла»дан шартномасини сотиб олиш тўғрисидаги бандни фаоллаштирди.
Таъкидлаш лозим, «ПСЖ» футболчини сотиб олиш учун 10 миллион евро тўлади. Футболчининг тўлиқ трансфери ҳақидаги расмий эълон у таътилдан чиққанидан сўнг эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Люка Дин ўтган мавсум Астон Вилла сафида барча мусобақаларни инобатга олганда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голли узатма етказиб берди. ЖЧ-2026да эса Франция миллий жамоаси ҳимоячиси 6 та баҳсда (464 дақиқа) майдонда ҳаракат қилди ва самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади.