Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Франция ва Италия клублари 23 ёшли япониялик дарвозабоннинг эҳтимолий трансфери бўйича «Парма» билан алоқада.
Манба маълумотларига кўра, «ПСЖ» Сузуки трансферини узоқ муддатли сармоя сифатида кўриб чиқмоқда, бироқ унга асосий таркибдан ўрин кафолатлай олмайди.
Ўз навбатида «Ювентус», агар туринликлар «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинесни ўз сафига қўшиб ололмаса, японияликни биринчи рақамли футболчига айлантиришга тайёр. Маълум қилинишича, Сузукининг ўзи «Ювентус»га ўтишга қизиқиш билдирган, бироқ «Парма» ҳозирча трансферга розилик бермаган.
Transfermarkt портали япониялик дарвозабоннинг актуал трансфер нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Сузуки барча мусобақаларни инобатга олганда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборди ва 6 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.