Бугун
17
Ўзбек

Инсайдер: «Ал Ҳилол»нинг таклифига қарамай, Дембеле «ПСЖ» билан янги битим имзолайди

Футбол
28 июл, 09:11
Франция миллий жамоаси ва «Пари Сен-Жермен» клуби вингери Саудия Арабистони вакилининг таклифини рад этди.
Инсайдер: «Ал Ҳилол»нинг таклифига қарамай, Дембеле «ПСЖ» билан янги битим имзолайди
Фото: Getty Images

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Саша Таволери ўзининг X тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Франция миллий жамоаси ва «Пари Сен-Жермен» клуби яримҳимоячиси Усмон Дембеле «Ал Ҳилол»нинг шу ёзда трансфер бўйича фойдали таклифини рад этди.

Манбанинг маълумотларига кўра, 2025 йилдаги «Олтин тўп» соҳиби «ПСЖ» билан янги битим имзолаши кутилмоқда.

2025/2026-йилги мавсумда Дембеле барча мусобақаларни инобатга олганда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 11 та голли узатма етказиб берди. ЖЧ-2026да Усмон 8 та ўйинда иштирок этиб, улардан 7 тасида асосий таркибда майдонга тушди, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди.

Футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 100 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар