«ПСЖ» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиш устида иш бошлади.
АS нашри хабарига кўра, клуб президенти Носир Ал-Хелайфи футболчининг агенти билан боғланиш бўйича топшириқ берган. Манбага кўра, бу қарор «Реал»нинг Ян Диоманде трансферидаги муваффақиятидан кейин қабул қилинган.
Қайд этилишича, ивуарлик вингер «Реал» билан келишувга эришишидан аввал «ПСЖ»га ўтишга яқин турган. Энди Париж клуби Родри трансфери орқали трансфер бозорида жавоб қайтаришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Родри ўтган мавсум барча мусобақаларда 33 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Тransfermarkt футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.