Live
5
Ўзбек

Возиня янги клубида қанча маош олиши маълум

Футбол
28 июл, 11:12
ОАВ ЖЧ-2026да машҳурликка эришган тажрибали посбоннинг янги иш жойидаги ойлик маошини аниқлашга муваффақ бўлишди.
Возиня янги клубида қанча маош олиши маълум
Фото: Getty Images

ОАВ яқинда Чилининг «Коло-Коло» клуби билан шартнома имзолаган дарвозабон Возинянинг маоши борасида маълумот тарқатди.

Маълумотларга кўра, Возиня ойига 47 млн Чили песосида маош олади — бу 49,8 минг АҚШ доллари дегани.

Таққослаш учун, футбол мухлисларига яхши таниш бўлган «Коло-Коло» яримҳимоячиси Артуро Видал ойига 114 млн песо, яъни 120 минг АҚШ доллари миқдорида маош олади.

40 ёшли Возиня АҚШ, Канада ва Мексикада ўтган ЖЧ-2026да Кабо-Верде миллий жамоаси таркибидаги ўйинлари орқали машҳурликка эришди.

Эслатиб ўтамиз, ёзда, мундиал арафасида 40 ёшли голкипернинг Португалиянинг иккинчи дивизиони вакили «Шавиш» клуби билан шартномаси якунланган эди ва у янги жамоаси сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кабо-Верде Кабо-Верде
Бугунги янгиликлар