Live
3
Ўзбек

«Реал» рекорд даражада даромад қайд этди

Футбол
28 июл, 11:19
Мадрид клуби мавсумни 1,221 миллиард евролик операцион даромад билан якунлади.
«Реал» рекорд даражада даромад қайд этди
Foto: Getty Images

«Реал» 2025/26 йилги мавсум якунлари бўйича рекорд молиявий кўрсаткичларни эълон қилди.

Клуб ҳисоботига кўра, операцион даромад аввалги мавсумга нисбатан 3,1 фоизга ошиб, 1,221 миллиард еврони ташкил этди. Бу спорт клублари тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Шунингдек, ЭБИТДА (фоизлар, солиқлар ва амортизациягача бўлган фойда) 18 фоизга ўсиб, 287,4 миллион еврога етди. Солиқлар тўлангандан кейинги соф фойда эса 26 миллион еврони ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ошди.

Ҳисоботда стадиондан тушган даромад 11 фоизга, маркетинг даромадлари эса 6 фоизга кўпайгани қайд этилган.

Маълумот учун, «Реал»нинг умумий даромади 2018/19 йилги мавсумдан буён 61 фоизга ўсган. Шу даврда «Сантяго Бернабеу» стадионидан олинадиган даромад 107 фоизга ошган. Стадион реконструкцияси қиймати 1,407 миллиард еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар