Live
4
Ўзбек

Германия 2038 ёки 2042 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи

Футбол
28 июл, 11:34
ДФБ вакили мамлакатда мундиални ўтказиш учун барча шароит мавжудлигини таъкидлади.
Германия 2038 ёки 2042 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи
Foto: Getty Images

Германия футбол иттифоқи (ДФБ) 2038 ёки 2042 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун номзодини илгари суришни режалаштирмоқда.

ДФБ бошқаруви аъзоси Аксел Хеллманннинг айтишича, мамлакатда мундиални қабул қилиш учун зарур инфратузилма аллақачон мавжуд.

«Биз ушбу турнирни мамнуният билан қабул қилардик. ДФБ ҳам, унинг президенти Бернд Ноендорф ҳам 2042 йил, эҳтимол 2038 йил учун ҳам ариза топширишни истайди. Барчаси ФИФА регламентига боғлиқ.

Германияда стадионлар, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси мавжуд. Ҳар бир баҳс тўлиқ стадионларда ўтади. Бу муваффақиятли турнир бўлади. Мамлакатимизда бунинг учун зарур барча шароит бор», — деди Хеллманн.

Маълумот учун, 2030 йилги Жаҳон чемпионати Испания, Португалия ва Марокашда, шунингдек Уругвай, Аргентина ва Парагвайда айрим баҳслар билан ўтказилади. 2034 йилги мундиал мезбонлиги эса Саудия Арабистонига берилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар