Бугун
17
Ўзбек

Фёллер Германия миллий жамоаси ҳақида: «Менга Аргентина каби ўйнайдиган жамоа керак эмас»

Футбол
28 июл, 07:02
Германия миллий жамоаси спорт директори аргентиналикларнинг ўйин услубини кескин танқид қилди.
Фёллер Германия миллий жамоаси ҳақида: «Менга Аргентина каби ўйнайдиган жамоа керак эмас»
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси спорт директори Руди Фёллер Аргентина миллий жамоаси кўрсатаётган футбол услубини буткул қўллаб-қувватламади.

Лионел Скалони бошчилигидаги жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати финалигача етиб борди ва қўшимча бўлимларда Испания миллий жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

«Германия ҳимояда яхшироқ ўйнаши керак. Кўпчилик аргентиналикларни мисол қилиб келтирди. Лекин мен буни ёмон намуна деб ҳисоблайман. Бирданига аргентиналиклар эталонга айланди. Бироз иккиюзламачиликка йўғрилган мунозара. Менга Аргентина каби ўйнайдиган жамоа керак эмас. Бунинг футболга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳа, улар амалдаги жаҳон чемпионлари эди ва охирги турнирда ҳам финалга чиқишди. Аммо нима учун кўпчилик бу жамоани мақташини тушунмаяпман», - дея Руди Фёллернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild.

Эслатиб ўтамиз, Германия миллий жамоаси мундиал 1/16 финал босқичида Парагвайга (1:1, 3:4 пен.) ютқазиб, мусобақани тарк этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар