Live
4
Ўзбек

«Насаф» мухлислари учун хушхабар

Футбол
28 июл, 10:28
Клуб фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар учун қўшимча маблағ ажратилади.
«Насаф» мухлислари учун хушхабар
Фoтo: ПФЛ

Бизга маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2026 йил I чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида Қаршининг «Насаф» ПФКнинг молиявий фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш таклиф сифатида киритилди.

Натижада, вилоят ҳокими Муротжон Азимов топшириғига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 мартдаги ПҚ—107-сонли қарорнинг 10.б-банди ижросини таъминлаш мақсадида, «Насаф» профессионал футбол клуби учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» Ўзбекистон Суперлигасида 13 ўйинда 18 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг 9-поғонасидан ўрин эгаллаган. 14-тур ўйинини жамоа бугун, 28 июл куни ўз уйида «Қизилқум»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
Бугунги янгиликлар