«Манчестер Сити» вингери Савинио ёзги трансферлар ойнасида клубни тарк этиш ниятида.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бразилиялик футболчи кўпроқ ўйин амалиёти олиб, фаолиятида кейинги босқичга чиқишни истаётганини клуб раҳбариятига маълум қилган.
Қайд этилишича, энди якуний қарор «Манчестер Сити» раҳбариятига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Тоттенҳэм»нинг Савиниога қизиқиш билдираётгани ҳақида бир неча бор хабарлар тарқалганди.