Live
4
Ўзбек

Рафиня Саудия клубларининг таклифларини рад этди. У «Барселона»да қолмоқчи

Футбол
28 июл, 11:28
Бразилиялик вингер янги мавсумда асосий таркиб учун кучли рақобатга тайёр.
Рафиня Саудия клубларининг таклифларини рад этди. У «Барселона»да қолмоқчи
Foto: Getty Images

«Барселона» вингери Рафиня Саудия Арабистони клубларидан тушган таклифларга рад жавобини берди.

Маrcа хабарига кўра, 29 ёшли футболчи Каталония клубидаги бешинчи мавсумини бошлашни ва амалдаги шартномасини охиригача бажаришни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, ёзда «Барселона» Энтони Гордон ва Карим Адейемини трансфер қилгани сабаб чап қанотдаги рақобат янада кучайган. Бундан ташқари, ушбу позицияда Фермин Лопес ҳамда Ферран Торрес ҳам ўйнай олади.

Шунга қарамай, Рафиня ўз ўрни учун курашишга тайёр. Манба маълумотига кўра, клуб ичида унинг трансферидан катта маблағ ишлаб олиш тарафдорлари ҳам бор.

Маълумот учун, Рафинянинг «Барселона» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt уни 70 миллион еврога баҳолайди. Ўтган мавсум бразилиялик футболчи жароҳат сабаб 17 та баҳсни ўтказиб юборган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар