Бугун
17
Ўзбек

«Барселона» ва «Манчестер Сити» АПЛда порлаган франциялик футболчи учун курашади — Романо

Футбол
28 июл, 06:15
«Борнмут» форварди Эли Жуниор Крупи Европа топ-клублари эътиборини ўзига қаратган.
«Барселона» ва «Манчестер Сити» АПЛда порлаган франциялик футболчи учун курашади — Романо
Фото: Getty Images

Бу ҳақда журналист ва машҳур инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берди.

Унинг ёзишича, «Барселона» клуби охирги ҳафталарда «Атлетико» билан Хулиан Алварес трансфери борасида келишувга эришишнинг имкони бўлса, алтернатив вариант сифатида Крупини кўз остига олиб қўйган.

Таъкидланишича, июл ойида 20 ёшли Крупи бўйича маълумотни Англиянинг бошқа бир жамоаси «Манчестер Сити» ҳам сўраган. Ўз навбатида «Борнмут» франциялик форвардини ўз таркибида сақлаб қолишни мақсад қилган – жамоа янги мавсумда Европа Лигасида Англия шарафини ҳимоя қилиши керак бўлади.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Эли Жуниор Крупининг актуал трансфер нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар