Бугун
17
Ўзбек

Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик баҳси ўтказади

Футбол
28 июл, 03:31
Фабио Каннаваро шогирдлари октябр ойидаги ФИФА кунларида сафарда майдонга тушади.
Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик баҳси ўтказади
Foto: O'FA

Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ФИФА кунлари доирасида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик баҳси ўтказади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа 6 октябр куни сафарда Жанубий Корея миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Баҳс ФИФА кунлари доирасида ташкил этилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 2027 йилги Осиё чемпионатида иштирок этади. Октябр ойидаги ФИФА кунларида миллий жамоа яна бир нечта ўртоқлик баҳслари ўтказиши режалаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

35+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар