«Барселона» собиқ ҳимоячиси Жерар Пике Ла Лига янги мавсумида қайси жамоа асосий фаворит эканини айтиб ўтди.
«Ҳозирги пайтда «Барселона» «Реал»дан кучли. Охирги икки мавсумда Ла Лигада қўлга киритилган чемпионликлар «кўк-анорранглилар»га устунлик бермоқда.
Улар янги мавсумни ҳам асосий фаворит сифатида бошлайди. Жамоада барқарорлик бор, бош мураббий эса учинчи мавсумини ўтказмоқда.
Футболчилар унинг талабларига аллақачон мослашиб бўлган, бу эса уларга қўшимча устунлик беради», — деди Пике.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Испания чемпионатида «Барселона» «Реал»ни 8 очкога ортда қолдирган ҳолда чемпионликни қўлга киритганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади