Бугун
17
Ўзбек

«Агар Диасни сотсак, аҳмоқлик қилган бўламиз» — «Бавария» Луис Диаснинг кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Футбол
28 июл, 07:59
Клуб раҳбари колумбиялик вингер сотилмаслигини таъкидлади.
«Агар Диасни сотсак, аҳмоқлик қилган бўламиз» — «Бавария» Луис Диаснинг кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Foto: Getty Images

«Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дреэсен Луис Диаснинг «Ал Ҳилол»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, клуб раҳбари колумбиялик футболчини сотиш ниятида эмаслигини очиқ айтди.

«Агар Диасни сотсак, аҳмоқлик қилган бўламиз, шундай эмасми? Бизда ажойиб таркиб шаклланган. Энди мавсумни бошлаб, голлар уришни бошлашимиз керак», — деди Дреэсен Kicker нашрига.

Шу тариқа, «Бавария» раҳбарияти Луис Диаснинг жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Луис Диаснинг номи Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби билан боғланаётган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар