«Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала оғир жароҳат сабаб мураккаб ўтган мавсумга қарамай, жамоада қолиш ва клуб билан катта ютуқларга эришишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, на «Бавария», на Жамолнинг атрофидагилар ушбу трансфер ойнасида томонларнинг хайрлашиши ҳақида ўйламоқда. Клуб Мусиалага тўлиқ ишонади ва уни жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди.
Аввалроқ германиялик яримҳимоячининг Бундеслигада тарихий рекорд ўрнатгани маълум қилинганди.