«ПСЖ» клуби «Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансферидан воз кечганини маълум қилди.
Клубнинг таъкидлашича, футболчи учун сўралган трансфер пули ҳамда унинг маош бўйича талаблари асоссиз даражада юқори бўлган.
Аввалроқ ивуарлик 19 ёшли вингер «Реал»га 100 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Пари Сен-Жермен» Ян Диоманде трансфери бўйича таклифини расман қайтариб олди ва барча музокараларни тўхтатди.
Трансфер учун талаб қилинган қиймат, шунингдек, маош бўйича талаблар мутлақо номутаносиб ва трансфер бозоридаги мувозанатни бузиши мумкин бўлган хусусиятга эга эди. «ПСЖ» қатъий молиявий бошқарув ва жамоа таркибидаги мувозанатни сақлаш тамойилларидан чекинмайди.
Чемпионлар лигасининг амалдаги икки карра ғолиби ва сўнгги йилларнинг энг совриндор клуби бўлган «ПСЖ» сунъий равишда трансфер нархларини оширишга ёки айрим воситачиларнинг манфаатларига хизмат қилувчи ҳаракатларга аралашмайди.
Клуб ўз трансфер стратегиясини хотиржамлик ва ишонч билан, белгиланган йўналишга содиқ қолган ҳолда давом эттиради», — дейилади парижликлар баёнотида.
«Сунъий равишда трансфер нархларини оширишга қаршимиз» — «ПСЖ» Диоманде трансферидан воз кечгани ва бунинг сабабларини маълум қилди
Футбол
26 июл, 18:01
Париж клуби узоқ вақт музокара олиб борган 19 ёшли вингер «Реал»га ўтмоқда.
Foto: Getty Images