Live
4
Ўзбек

«Ливерпул» Баркола трансферида пешқадам бўлиб турибди

Футбол
26 июл, 12:51
Франциялик вингер мерсисайдликлар лойиҳасини устувор вариант сифатида кўрмоқда.
«Ливерпул» Баркола трансферида пешқадам бўлиб турибди
Foto: Getty Images

«Ливерпул» «ПСЖ» вингери Бредли Барколани ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, мерсисайдликлар апрель ойидан буён ушбу трансфер устида ишламоқда. Футболчининг ўзи ҳам, агар клублар келишувга эриша олса, фаолиятини «Ливерпул»да давом эттиришни устувор вариант сифатида кўрмоқда.

Қайд этилишича, айни пайтда «Ливерпул» «ПСЖ»дан трансфер нархи ва битим тафсилотлари бўйича жавоб кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бредли Баркола 2023 йилдан буён парижликлар сафида тўп тепмоқда ва Франция миллий жамоасига ҳам жалб этиб келинмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар