Live
5
Ўзбек

UFC Fight Night 282. Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусни қўлга киритди

MMA
26 июл, 00:15
Ўзбекистонлик жангчи турнирдаги энг яхши чиқиш учун мукофотга лойиқ кўрилди.
UFC Fight Night 282. Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусни қўлга киритди
Фото: Getty Images

Ultimate Fighting Championship (UFC) матбуот хизмати Абу-Дабидаги «Etihad Arena»да бўлиб ўтган UFC Fight Night 282 турнири учун берилган бонуслар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темиров турнирдаги энг яхши чиқиш учун 100 минг доллар мукофотга лойиқ кўрилди.

UFC Fight Night 282 турнири бонуслари:

  • Оқшомнинг энг яхши жанги: Ризван Куниев — Тайрелл Форчун (бонус 100 минг доллар).
  • Оқшомнинг энг яхши чиқишлари: Рамазан Темиров ва Валтер Уокер (ҳар бирига 100 минг доллар).

Шунингдек, жангларини муддатидан аввал якунлаган ва вазн ўлчаш маросимидан муваффақиятли ўтган барча ғолиблар қўшимча равишда 25 минг доллардан бонус олди. Улар қуйидагилар:

  • Магомед Анкалаев;
  • Муҳаммад Саидов;
  • Сэм Паттерсон;
  • Аксел Сола;
  • Абдул Ҳуссейн.

Қайд этиш лозим, турнирнинг асосий жангида россиялик Магомед Анкалаев ўзбекистонлик Богдан Гусковни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар