Италия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Массимо Оддо Андреа Пирлони қўллаб-қувватлаб, унинг мураббийлик фаолиятига холис баҳо беришга чақирди.
DerbyDerbyDerby нашри хабарига кўра, Оддо Пирлонинг мураббийлик фаолиятини муваффақиятсиз деб аташ нотўғри эканини таъкидлади.
«Пирлонинг мураббийлик фаолиятини муваффақиятсиз деб бўлмайди. Бундай гапларни эшитсам кулгим келади. Келинглар, унга нисбатан холис бўлайлик», — деди Оддо.
Қайд этилишича, Андреа Пирло Италия миллий жамоаси бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Маълумот учун, Массимо Оддо ва Андреа Пирло фаолияти давомида Туриннинг «Ювентус» клубида бирга тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия миллий жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо муваффақиятсизликдан кейин истеъфога чиқарилган эди.