Live
5
Ўзбек

«Ан Наср»нинг қарзи 200 миллион долларга яқинлашди

Футбол
26 июл, 11:30
Саудия чемпионига трансфер тақиқи қўйилиши кутилмоқда.
«Ан Наср»нинг қарзи 200 миллион долларга яқинлашди
Foto: Getty Images

Криштиану Роналду ўйнаётган «Ан Наср» жиддий молиявий муаммоларга дуч келди.

Arriyadiyah нашрининг маълум қилишича, Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони ҳисобланган клубнинг қарзи 800 миллион риалдан ошган (тахминан 187 миллион евро).

Клуб эгаси ҳисобланган Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) молиявий инқироздан чиқиш учун чоралар кўрмоқда.

Агар «Ан Наср» раҳбарияти трансферлар учун маблағни ҳомийлик шартномалари ва клубнинг бошқа даромад манбалари ҳисобидан таъминлай олмаса, уларга янги футболчилар ва мураббийлар билан шартнома имзолаш тақиқланади.

«Ҳа, агар раҳбарият клуб даромадлари ҳисобидан молиялаштиришни таъминлай олмаса, трансферлар бўлмайди», — деган PIF'га яқин манба.

Шунингдек, Давлат инвестиция жамғармаси «Ан Наср»ни сотиб олиш бўйича келиб тушган икки жиддий таклифни ҳам кўриб чиқмоқда. Бунда энг мақбул вариант сифатида клубнинг маълум улушини хусусий инвесторларга сотиш қаралмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

35+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар