Live
5
Ўзбек

Суперлига. Тошкент дербисида «Пахтакор» «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, пешқадамга яқинлашди (видео)

Футбол
26 июл, 12:55
14-турнинг марказий баҳсида ягона гол муаллифи Достонбек Ҳамдамов бўлди.
Суперлига. Тошкент дербисида «Пахтакор» «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, пешқадамга яқинлашди (видео)
Foto: Pakhtakor FC
26.07.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Бунёдкор Бунёдкор 0 : 1 Пахтакор Пахтакор

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Пахтакор» сафарда «Бунёдкор»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув тақдирини иккинчи бўлим бошида киритилган ягона гол ҳал қилди. 49-дақиқада Башар Ресаннинг узатмасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов рақиб дарвозасини ишғол этди ва «шерлар»га муҳим уч очкони тақдим этди.

Мазкур ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколарини 33 тага етказиб, пешқадам «Нефтчи» билан орадаги фарқни бир очкогача қисқартирди. «Бунёдкор» эса 19 очко билан 7-ўриндаги ўрнида қолди.

Суперлига. 14-тур
Бунёдкор - Пахтакор 0:1
Гол:
Ҳамдамов 49 (Башар Ресан).

Бунёдкор: Абдумавлон Абдулжалилов, Сардор Раҳмонов (Сардор Абдунабиев, 85), Нажмиддин Нормуродов, Дмитрий Плетнёв (Шаҳзод Неъматжонов, 72), Амир Тўрақулов, Музаффар Олимжонов (Абдулфайз Бобомуродов, 72), Носиржон Абдусаломов, Ислом Анваров (Муҳаммад Ҳакимов, 57), Шамсиддин Турсунмаҳамадов, Азизбек Тўлқинбеков, Билолхон Тошмирзаев.
Пахтакор: Санжар Қувватов, Заид Таҳсин, Ҳожиакбар Алижонов (Дилшод Саитов, 72), Акмал Мозговой, Достонбек Ҳамдамов (Ойбек Бозоров, 72), Башар Ресан (Ҳожимат Эркинов, 72), Сардор Собирхўжаев (Абдурауф Бўриев, 82), Шерзод Насруллаев, Фламарион, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Стефан Чинеду.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар