Live
4
Ўзбек

Камолиддин Тожиев: «Водий дербисида «Навбаҳор»га мухлислик қиламан»

Эксклюзив
26 июл, 14:56
«Пахтакор» устози «Бунёдкор»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Камолиддин Тожиев: «Водий дербисида «Навбаҳор»га мухлислик қиламан»
Фото: Пахтакор ПФК
26.07.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Бунёдкор Бунёдкор 0 : 1 Пахтакор Пахтакор

Бугун Суперлигада 14-турга старт берилди. Тур Тошкент дербиси – «Бунёдкор» ва «Пахтакор» иштирокидаги беллашув билан бошланди.

Ушбу учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди ва бу «Пахтакор» томонидан киритилди. Натижада «шерлар» муҳим уч очкони қўлга киритишди.

Ўйиндан кейин эса «Пахтакор» бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни яхши бошладик. 30-сонияда бирга-бир чиқиб, гол ура олмадик. Яна вазиятлардан фойдалана олмадик. 1:0 қалтис ҳисоб. Яна гол ўтказиб юборишдан қўрқяпмиз. Кўриб чиқамиз ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Ёзги танаффусдан кейинги бу учинчи ўйин. Имкониятлар етарлича. Лекин статистика шуни кўрсатяптики, 90 дақиқа давомида дарвозага фақат битта аниқ зарба – бу жуда ҳам паст кўрсаткич. Олдинги ўйинларда ҳам голли вазиятлар кўп бўлганди...

- Шуни устида ишлаяпмиз. Йигитларга кўрсатяпмиз, машғулотларда ишлаяпмиз. Кейинги учрашувларда ҳар бир вазиятлардан унумли фойдалансак яхши бўларди. Биз ҳам кўриб чиқяпмиз. Вазиятларимиз ростдан бор, бироқ фойдалана олмаяпмиз.

- Футболчиларда қўрқув борлигини айтдингиз, шунингдек, руҳий муаммо ҳам. Ўтган йилги интервюларингиздан бирида бош мураббий ҳам, руҳшунос ҳам ўзимман деган экансиз. Камолиддин Тожиев қай даражада яхши руҳшунос?

- Танаффусдан олдин руҳият яхши эди. Жаҳон чемпионатидан кейин билмадим, балки йигитларда ўзига бўлган ишонч бироз йўқолиб қолдими?! Буни устидан ишлаяпмиз, гаплашяпмиз. Йигитларни қайтарамиз, Худо хоҳласа.

- «Пахтакор» охирги марта октябрь ойида йирик ҳисобда – 3:0 натижаси билан ғалаба қозонган. Шундан бери жамоангиз асосан битта ёки нари борса иккита тўп фарқи билан ғалаба қозоняпти. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича ишлаяпмиз дедингиз. Балки клубга яхшироқ ҳужумчи керакдир?

- Узоғи билан 3-4 кунда яна бир янги ҳужумчи келади. Деярли аниқ бўлди. Биз билан ҳамма жамоалар ҳам очиқ футбол ўйнашмайди. Балки шунинг учун камроқ голлар урилаётгандир. Лекин имкониятлар бор. Агар бўлмаётган бўлса ҳам майли эди. Шунчаки, яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда қийналяпмиз.

- Иккинчи таймда «Бунёдкор»да яққол голли имкониятлар кузатилди. Миллий жамоани деярли ярми «Пахтакор»дан ташкил топган. Ҳимояда муаммолар кузатиляпти...

- Буни кўриб чиқамиз. Футболчилар хотиржамликка берилиб кетишяпти. Шуни эвазига шундай вазиятлар бўляпти.

- «Пахтакор» ва «Бунёдкор» бир-бири учун азалий рақиблар саналишади. Сиз ҳам ўз вақтида футболчи сифатида ушбу ўйинларда иштирок этгансиз. Айнан футболчилик фаолиятингизда ушбу ўйинлардан ёрқин хотиралар қолганми? Керак бўлса, сизни голингиз ягоналигича қолиб, жамоангизга ғалаба ҳам келтирган.

- Дерби барибир дерби бўларди. Боримизни берардик. Қизиқарли ўтарди, эсда қоларли вазиятлар бўлган.

- Ўша пайтларда «Пахтакор» билан «Бунёдкор» икки гигант сифатида бошқалардан ажралиб қолган. Ҳозир чемпионлик учун бир нечта жамоалар курашяпти. Сизга қайси бири маъқулроқ: иккита гигант бўлгани яхшими ёки чемпионлик учун у қадар гигант бўлмаса-да, 3-4 та жамоани чемпионлик учун курашгани яхшироқми?

- Иккита гигант эмас. Гигант деганингиз билан ҳеч ким билан ҳозир енгил ўйнаб ғалаба қозона олмайсиз. Деярли ҳамма тенг. Ҳозир ҳамма бир хил. Барча билан кучи тенг бўлса, ўйнаш ҳам қийин.

- Ҳозирги пайтда «Пахтакор»ни «Нефтчи» билан чемпионлик учун курашига қарайдиган бўлсак, жамоангиз чемпионликка қанчалик ҳақли?

- Ёнма-ён кетяпмиз. Охиригача курашамиз.

- Мавсум бошланишидан аввал дарвозабон Санжар Қувватовни клубга қайтардинглар. Владимир Назаров эса ўтган мавсумда Суперлиганинг энг яхши дарвозабони эди. Ҳа, Қувватов ҳам яхши қўриқлаяпти. Аммо кейинчалик вазият ўзгариб қолсачи?

- Айтишадику, ютаётган таркиб алмаштирилмайди. Охиригача яхши бўлсин.

- Водий дербисида «Навбаҳор»га мухлислик қиласизми?

- Қизиқарли ўйин бўлади. Албатта, «Навбаҳор»га, Темурга мухлислик қиламиз.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар