Live
4
Ўзбек

«Нюкасл» Бамбани ўз сафига қўшиб олди

Футбол
26 июл, 14:28
20 ёшли яримҳимоячи Францияни тарк этиб, АПЛ клубига ўтди.
«Нюкасл» Бамбани ўз сафига қўшиб олди
Foto: Newcastle

Алажи Бамба фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттиради.

«Нюкасл» 20 ёшли яримҳимоячини «Монако»дан сотиб олди. Трансфер қиймати 41 миллион еврони ташкил этди. Қўшимча бонуслар ҳам бор.

Франциялик футболчи ўтган мавсумда Лига 1да 18 ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилганди.

Маълумот учун, «Нюкасл» ўтган мавсумда АПЛда 49 очко билан 12-ўринни эгаллаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар