Live
4
Ўзбек

«Арсенал» Гимараэс трансфери бўйича 82 млн евролик таклифини оширишга тайёр

Футбол
26 июл, 04:25
Лондонликлар футболчи билан аллақачон шахсий келишувга эришган.
«Арсенал» Гимараэс трансфери бўйича 82 млн евролик таклифини оширишга тайёр
Фото: Getty Images

«Арсенал» «Нюкасл» яримҳимоячи Бруну Гимараэс трансфери бўйича «қарғалар» билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

«Тўпчилар» аввал таклиф қилган 82 миллион евролик таклифини оширишга тайёр. Қайд этилишича, «Арсенал» ва Гимараэс ўртасида шахсий шартнома шартлари аллақачон келишиб олинган.

Энди трансфернинг амалга ошиши «Нюкасл»нинг қарорига боғлиқ бўлади. Томонлар ўртасидаги музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Гимараэс фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Нюкасл Нюкасл
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар