Бу ҳақда журналист ва инсайдер Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Лондоннинг «Арсенал» клуби Норвегия миллий жамоаси ва «Бенфика» клуби вингери Андреас Шелдерупга қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ лондонликлар футболчи учун ягона номзод эмас. «Тоттенҳэм» ва «Рома» клублари ҳам Шелдеруп атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатмоқда ва трансфер ойнаси ёпилгунга қадар уни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин.
«Бенфика» футболчиси билан хайрлашишга шошилмаяпти, сабаби вингернинг шартномасида 100 млн евро миқдорида товон пули кўрсатиб қўйилган.
Ўтган мавсум Шелдеруп клуб сафида барча мусобақаларни инобатга олганда 43 та ўйинда 10 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди.