«Арсенал» «Реал» вингери Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиш учун клуб тарихидаги энг йирик шартномани таклиф этишга тайёр.
Тhe Telegraph журналисти Доминик Кинг хабарига кўра, «тўпчилар» бразилиялик футболчининг ҳафтасига 400 минг фунт стерлинг миқдоридаги маошидан ҳам яхшироқ шартларни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Манбага кўра, молиявий масала Лондон клуби учун муаммо бўлмайди.
Қайд этилишича, Микел Артета ва клуб раҳбарияти Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни асосий мақсад қилган ва шу сабаб Винисиус даражасидаги футболчини таркибга қўшиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр.
Бироқ трансфер амалга ошишига «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио тўсқинлик қилиши мумкин. Манба маълумотига кўра, португалиялик мутахассис Винисиусни сотишга қатъиян қарши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан янги шартнома борасидаги музокаралари кутилганидек кечмаётгани ва унинг номи бир қатор топ-клублар билан боғланаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.