Live
5
Ўзбек

«Реал»дагилар Винисиус фақат бир клубга кетиши мумкин деб ҳисоблашмоқда

Футбол
26 июл, 13:09
Мадрид клубининг бразилиялик вингерининг келажаги номаълумлигича қолмоқда.
«Реал»дагилар Винисиус фақат бир клубга кетиши мумкин деб ҳисоблашмоқда
Фото: Getty Images

Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

«Реал» клуби вингери Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳамон сўроқ остида қолмоқда. Бразилияликнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Ҳозирча томонлар янги битим борасида келиша олмаяпти. Агарда «қаймоқранглилар» Винисиус билан келишувга эриша олмаса, клуб футболчисини текинга қўлдан чиқаргандан, уни сотиб юборишни маъқул кўриши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, «Реал» Лондоннинг «Арсенал» клубини Винисиус кетиши мумкин бўлган ягона вариант сифатида кўрмоқда.

«Арсенал» ҳозирча 26 ёшли Винисиуснинг трансфери молиявий жиҳатдан қанчалик фойдали қарор бўлишини чамаламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар