Live
4
Ўзбек

Неймар «Сантос»да можаро марказида қолди

Футбол
26 июл, 15:30
Клуб раҳбарияти бразилиялик юлдузнинг танаффусдаги ҳаракатлари юзасидан суриштирув ўтказади.
Неймар «Сантос»да можаро марказида қолди
Foto: Getty Images

«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия чемпионатининг навбатдаги турида «Шапекоэнсе»га қарши кечган баҳсдан сўнг можаро марказида қолди.

Globо хабарига кўра, 2:2 ҳисобида якунланган баҳс танаффусида Неймар ёш футболчилар Габриел Бонтемпо ва Жоау Аниасиасни кескин танқид қилган. Манба маълумотига кўра, у Бонтемпога нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган, Аниасиасга эса автоголдан кейинги хатоларини қаттиқ танқид қилган.

Қайд этилишича, «Сантос» раҳбарияти Неймарнинг ёш футболчиларга нисбатан муносабатини ҳаддан ташқари кескин деб баҳоламоқда. Бироқ Бонтемпо ва Аниасиас вакиллари можаро бўлганини рад этиб, бу одатий жамоавий суҳбат бўлганини таъкидлашган.

Манбага кўра, «Сантос» раҳбарияти юз берган ҳолат бўйича ички суриштирув ўтказишни режалаштирмоқда.

Бугунги янгиликлар