Алессио Зербин фаолиятини «Фрозиноне»да давом эттиради.
«Наполи» 27 ёшли яримҳимоячини 2 миллион еврога трансфер қилди.
Италиялик футболчи ўтган мавсумда «Кремонезе»да ижарада ҳаракат қилиб, 32 ўйинда 3 та голга ассистентлик қилганди.
Маълумот учун, Зербинга «Фрозиноне» бегона эмас — у 2021/22 йилги мавсумда ҳам шу жамоада ўйнаган. Клуб ўтган мавсум якунларига кўра Б Сериядан А Серияга қайтган.
«Наполи» Зербинни «Фрозиноне»га трансфер қилди
Футбол
26 июл, 16:45
27 ёшли яримҳимоячи фаолиятини А Сериянинг бошқа бир жамоасида давом эттиради.
Foto: Getty Images