«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Мэйсон Маунт «Русенборг»га (5:0) қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида жамоа сардори вазифасини бажаргани ҳақида гапирди.
«Менда етакчилик фазилатлари бор, деб ўйлайман. Етакчиларнинг турли хил кўринишлари бўлади. Кимдир жуда кўп гапиради. Мен эса доимо намуна кўрсатадиган ва майдонда ҳеч қачон ишлашдан тўхтамайдиган инсон бўлишни хоҳлайман.
Кўп йиллар аввал ҳам жамоа сардори бўлганман, шунинг учун бу вазифа менга ёқади, айниқса, майдонда ёш футболчилар кўп бўлса. Улар билан мулоқот қилиб, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ёшларга қулай муҳит яратишга ҳаракат қиламан.
Бу рол менга мос келади, иккинчи бўлимда сардор бўлиш менга жуда ёқди», — дея Маунтнинг сўзларини келтиради журналист Стивен Рейлстон X ижтимоий тармоғида.
Маунт: «Жамоа сардори бўлиш ёқади. Менда етакчилик фазилатлари бор»
Футбол
26 июл, 14:05
«МЮ» яримҳимоячиси «Русенборг» билан ўртоқлик баҳсида сардорлик боғичини тақди.
Foto: Getty Images