«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячилари Лисандро Мартинес ва Маттес де Лигтнинг жароҳати бўйича вазиятга аниқлик киритилди.
Тhe National News хабарига кўра, клуб Лисандро Мартинес АПЛнинг илк тури доирасидаги «Ҳалл Сити»га қарши баҳсга қадар сафга қайтишига ишонмоқда. Аргентина миллий жамоаси ҳимоячиси жаҳон чемпионати финалида сонидан жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Бироқ тиббий текширувлар жароҳат жиддий эмаслигини кўрсатган.
Айни пайтда Маттес де Лигтнинг тикланиш жараёни узоқроқ давом этади. Манба маълумотига кўра, нидерландиялик ҳимоячи белидаги жарроҳлик амалиётидан кейин ҳали тўлиқ соғаймаган ва камида куз фаслигача майдонга қайта олмайди.
Маълумот учун, Маттес де Лигт ўтган йилнинг ноябр ойидан бери «Манчестер Юнайтед» сафида майдонга тушмаган ва шу сабаб жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборган.