«Рома» яримҳимоячиси Ману Коне ҳали ҳам «Манчестер Юнайтед»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг трансфери бўйича музокараларда ҳозирча сезиларли силжиш кузатилмаяпти.
Рим клуби франциялик 25 ёшли футболчини 31 июлга қадар сотишни режалаштирмоқда. Бу орқали «Рома» УЕФАнинг молиявий назорат талабларини бажаришни мақсад қилган. Клуб Ману учун 60 миллион евро талаб қилмоқда.
«МЮ» эса расмий таклиф билан чиққанича йўқ. Футболчига «Арсенал» ва «Челси» жамоалари ҳам қизиқмоқда.