«Манчестер Сити» ва «Арсенал» «РБ Лейпциг» вингери Ян Диомандега қизиқиш билдиришни тўхтатди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, аввалроқ ҳар икки инглиз клуби футболчининг вакиллари билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартлари ҳақида маълумот олганди.
Манбага кўра, июн ойида 19 ёшли ивуарлик футболчи «ПСЖ» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Шундан сўнг Диоманде фақат «Реал»га ўтиш вариантига розилик билдирган.
Ҳозирда Мадрид клуби «РБ Лейпциг» билан футболчи трансфери юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабрицио Романо «Реал» ушбу трансферни амалга ошириш учун Германия клуби билан фаол музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берганди.