«Манчестер Сити» ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Янгиланган битим 2031 йилга қадар амал қилади. Шунингдек, Абдуқодирнинг маоши ҳам сезиларли даражада ошади.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир 2025 йил январ ойида Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтганди. Шу вақт ичида ҳимоячи барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 1 марта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Қолаверса, «шаҳарликлар» сафида Ҳусанов Англия кубоги ва Англия лига кубогини қўлга киритди. Аввалроқ Абдуқодир мундиалнинг энг тезкор футболчилари ўнлигидан ўрин олгани маълум қилинганди.

Фото: Manchester City
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади