Live
1
Ўзбек

Де Брюйне шу ёзда «Наполи»ни тарк этиши мумкин

Футбол
25 июл, 04:45
Томонлар футболчининг Неапол клубидаги ҳозирги ҳолати сабаб ҳамкорликни тўхтатиши мумкин.
Де Брюйне шу ёзда «Наполи»ни тарк этиши мумкин
Фото: Getty Images

35 ёшли белгиялик яримҳимоячи Кевин де Брюйне шу ёзда «Наполи»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Маълум қилинишича, томонлар футболчининг Неапол клубидаги ҳозирги ҳолати сабаб ҳамкорликни тўхтатиши мумкин. Де Брюйне ҳозирда «Наполи»нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланмайди.

Ўтган мавсум А Серияда белгиялик яримҳимоячи 18 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. Унинг трансфер нархи ҳозирда 8 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Аввалроқ Кевин Эден Азарни ортда қолдириб, Белгия миллий жамоаси тўпурарлари рўйхатида 2-ўринга кўтарилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар