«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри фаолиятини «Реал»да давом эттириши истагида.
El Debate нашри хабар беришича, испаниялик 30 ёшли футболчи «шаҳарл»клар» билан шартномасини узайтиришни истамаяпти. Унинг амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Манбага кўра, Родри «Манчестер Сити» билан эҳтимолий трансфер нархини сунъий равишда оширмаслик бўйича келишувга эришган. Яримҳимоячи трансфер қийматини 45 миллион евро ва яна 5 миллион евро бонус кўринишида белгилашга муваффақ бўлган.
Ўтган мавсумда Родри барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади