Live
1
Ўзбек

Пролига. «Орол» марказий ўйинда «Шўртан»дан устун келди, «Олимпик-МобиУз» ва «БухДУ» ҳам ғалаба қозонди

Футбол
24 июл, 13:01
Нукусликлар пешқадамликни мустаҳкамлади.
Пролига. «Орол» марказий ўйинда «Шўртан»дан устун келди, «Олимпик-МобиУз» ва «БухДУ» ҳам ғалаба қозонди
Фото: Шўртан ПФК

Пролигада 11-тур ўйинлари давом эттирилди. Турнинг марказий беллашувида «Орол» (29, 1-ўрин) клуби Нукусда «Шўртан»ни (23, 2-ўрин) қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

БухДУ (10, 11-ўрин) эса «Пахтакор ФЖ»ни (6, 13-ўрин) 2:0 ҳисобида енгди. «Олимпик-МобиУз» (15, 7-ўрин) клуби ТерДУни (6, 14-ўрин) йирик ҳисобда енгди.

Пролига. 11-тур
Орол – Шўртан 3:1
Голлар
: Улуғбек Худойбердиев 10 автогол, Руслан Қалмағамбетов 47, 83 – Ғанишер Одилов 90+5

БухДУ – Пахтакор ФЖ 2:0
Голлар:
Аҳрор Муродов 13, Ислом Бойсариев 90+2

Олимпик-МобиУз – ТерДУ 3:0
Голлар
: Саидхон Ҳамидов 9, Абдушукур Маҳаматов 76, Диёрбек Тожибоев 90.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар