Live
1
Ўзбек

«Ювентус» Сузуки бўйича музокараларни бошлади

Футбол
24 июл, 15:42
Клуб раҳбарияти Сузукининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда.
«Ювентус» Сузуки бўйича музокараларни бошлади
Фото: Getty Images

«Парма» ва Япония миллий жамоаси дарвозабони Зион Сузуки фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, Турин клуби кипер бўйича «Парма» билан музокараларга киришган.

Битим доирасида «Ювентус»нинг бир нафар футболчиси ҳам алмашинувнинг бир қисми сифатида қўшилиши мумкин. Клуб раҳбарияти Сузукининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда.

Агар ушбу трансфер амалга ошмаса, «Ювентус» муқобил вариант сифатида «Тоттенҳэм» дарвозабони Гулелмо Викариони кўриб чиқмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Парма Парма
Бугунги янгиликлар