«Реал» клуби «Лейпциг» вингери Ян Диомандга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мадрид клуби ивуарлик 19 ёшли футболчи «Бавария» вингери Майкл Олисега муқобил вариант сифатида кўрилмоқда.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» Яннинг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ «Лейпциг» раҳбарияти футболчини камида 120 миллион еврога баҳоламоқда.
Диоманд учун курашда «Реал»га «Ливерпул», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» рақобат қилмоқда. Қайд этилишича, Париж клуби футболчининг ўзи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришган.
Диоманд ўтган мавсум барча турнирларда 36 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг «Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.