Live
1
Ўзбек

«Рома» Гиттенсни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
24 июл, 15:10
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
«Рома» Гиттенсни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Рома» клуби «Челси» вингери Жейми Гиттенсни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, Рим клуби Гиттенсни диққат билан кузатиб келмоқда. Клуб илк расмий таклифини ҳам юборишга тайёрланмоқда.

Жейми «Челси», «Рединг», «Манчестер Сити» ва «Боруссия Д» клублари академияларида тарбия топган. У катталар жамоасида 2022–2025 йиллар давомида «асаларилар» шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсумда футболчи барча турнирларда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар