Live
1
Ўзбек

Мареска Нетуни «Манчестер Сити»га олиб келмоқчи

Футбол
24 июл, 13:30
Энцо Педру Нетуни Лондон клубидаги ҳамкорлиги давридан яхши танийди.
Мареска Нетуни «Манчестер Сити»га олиб келмоқчи
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужум чизиғини кучайтириш учун «Челси» вингери Педру Нету номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» португалиялик футболчига унинг «Вулверҳэмптон»дан «Челси»га ўтишидан аввал ҳам қизиқиш билдирган эди.

Ҳозирда «Сити» бош мураббийи бўлиб ишлаётган Энцо Мареска Нетуни Лондон клубидаги ҳамкорлиги давридан яхши танийди.

Қайд этилишича, клуб Педру Нетуни «Тоттенҳэм»га ўтиши мумкин бўлган Савинонинг ўрнини босадиган футболчи сифатида кўрмоқда.

Ўтган мавсум у барча турнирлар доирасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар