«Барселона» яримҳимоячиси Марк Бернал фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Манчестер Сити» испаниялик 18 ёшли иқтидорли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«Шаҳарликлар» Родри жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнини Бернал билан тўлдириш вариантини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Марк «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум барча турнирлар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.