Япония футбол ассоциацияси (JFA) Ҳажиме Мориясуни миллий жамоа бош мураббийи лавозимида қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда ассоциациянинг расмий сайтида маълум қилинди.
JFA маълумотига кўра, Мориясу 2027 йил январ–феврал ойларида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги якунига қадар жамоани бошқаради. Шундан сўнг бош мураббийлик лавозимини ҳозирда Япониянинг 21 ёшгача бўлган жамоасини бошқараётган Го Оива эгаллайди. У бир вақтнинг ўзида икки лавозимда ишлайди.
Япония сўнгги Жаҳон чемпионатида F гуруҳида иштирок этиб, 5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. 1/16 финалда эса жамоа Бразилияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Расман: Мориясу Осиё кубогидан сўнг Япония бош мураббийлигини тарк этади
Футбол
24 июл, 01:40
Унинг ўрнини ким эгаллаши маълум.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади