«Рейнжерс»нинг собиқ ҳимоячиси Жеймс Таверние эркин агент сифатида МЛС иштирокчиси «Шарлотт» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбага кўра, Шимолий Каролина жамоаси бош мураббийи Дин Смит англиялик футболчининг трансфери амалга ошишидан энг манфаатдор шахс ҳисобланади. Айни вақтда Таверние фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича турли вариантларни ўрганмоқда. Шунингдек, унга Франция Италия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жеймс «Лидс» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015–2026 йиллар давомида «Рейнжерс» шарафини ҳимоя қилди. Шу вақт ичида у барча турнирлар доирасида 565 та учрашувда майдонга тушиб, 144 та гол урди ва 148 та голли узатмани амалга оширди.